Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Имом Нававийнинг "Арбаийн" ("Қирқ ҳадис") тўплами ва унинг "Вофий" номли шарҳининг ўзбек тилига қилинган тўлиқ таржимаси ўқувчилар қўлларига осонликча ўз тилларида етиб келди. Бу китобни тарқалишида ҳиссаси қўшилган ҳар бир кишидан Аллоҳ рози бўлсин.
Author: Абу Закарийё Ан Нававий
Ушбу китоб қисқача суратда мусулмон киши ҳаётида муҳтож бўладиган Қуръон, тафсир, фиқҳий ва эътиқодий масалалар, фазоили аъмол ва бошқа мавзуларни ўз ичга олган бўлиб китоб икки қисмдан иборат: Биринчи: Қуръони каримнинг охирги уч пораси Муҳаммад Ашқарнинг "Зубдатут Тафсир" тафсири билан бирга. Иккинчи: Муслулмонга ҳаётида муҳим бўлган масалалар баёни. Тажвид, эътиқод бобида 62 савол, тавҳид масаласида эркин баҳслашув, ислом аҳкомлари (калимаи шаҳодат, таҳорат, намоз, закот, ҳаж) умумий фоидалар, руқя, дуо, азкор, 100 фазилат ва 70 манҳийёт, таҳорат одоби ва намозни суратлар ёрдамида ўргатиш.
Author: Бир гуруҳ олимлар
Publisher: http://www.tafseer.info
Қаршингиздаги ушбу китоб Шайх ибн Усаймийн қаламларига мансуб бўлиб унда Рамазон ойига алоқадор бўлган муҳим масалалар кунлик дарс шаклида баён қилинади. Китобнинг ўзбек тилига таржимаси 29 рамазон 1428 ҳижрий (11.10.2007) йил тугалланди. Таржима «Ислом нури» веб саҳифаси қошида амалга оширилди. Қуръон оятлари таржимасида Алоуддин Мансурнинг изоҳли таржимасидан фойдаланилди.
Author: Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн
Publisher: http://www.islamnuri.com
Иймон заифлиги мусулмонлар орасида кенг тарқалиб бормоқда. Кўпчилик дили қотиб кетаётганлигидан шикоят қилиб айтмоқдалар: «Қалбим қаттиқлашиб, Аллоҳни зикр этиб юришдан малолланаётганимни сезяпман», «қилаётган ибодатларимдан лаззат топа олмаяпман», «иймонимнинг таъсирини йўқотяпман», «Қуръон ўқиш билан таъсирланмаяпман», «гуноҳ ишларга осонлик билан тушиб қоляпман»... деган сўзларга ушбу китобда жавоб топишингиз мумкин.
Author: Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид
Publisher: http://www.islamnuri.com
Шайх ибн Усаймийнинг ушбу иймон асосларини баён қилишдаги кичик китобчалари кўпчилигимизга маълум бўлган ва ўз бобида жуда катта аҳамиятга эга бўлган китоб ҳисобланади.
Author: Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн
Translators: Абул Муҳаммадайн
Publisher: http://www.islamnuri.com
Шайх ибн Усаймийнинг ушбу аҳли сунна эътиқоди бобидаги китобчалари кўпчилигимизга маълум бўлган ва ўз бобида жуда катта аҳамиятга эга бўлган китоб ҳисобланади.
Author: Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн
Publisher: http://www.islamnuri.com